Қозоғистонда доллар арзонлашди

Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Доллар
Фото: Kazinform

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар қиймати 1,16 тенгега пасайди, 1 доллар эса 473,98 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 25 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 475,25 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 473,5 тенгедан сотилмоқда, 476,5 тенгедан харид қилинмоқда.

Астанада сотиш нархи - 472 тенге, сотиб олиш нархи - 476 тенге.

Россия рубли Алматида - 4,79-5,01 тенге, Астанада 4,80-4,95 тенгега сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар