16:05, 17 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 7,90 тенгега қимматлашди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 7,90 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 463,19 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 17 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 454,30 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,70 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 461,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 465 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 463,5 тенге, сотиб олиш нархи - 466 тенге.
Россия рубли 4,88-5,05 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова