Қозоғистонда доллар 6 тенгега арзонлашди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 5,98 тенгега пасайиб, 1 доллар 435,69 тенгега тенг бўлди.

ҚР Миллий банкнинг 2 мартдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 442,11 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 434 тенге, сотиб олиш курси - 439 тенге. Астанада сотиш нархи - 435 тенге, сотиб олиш нархи - 438 тенге.

Алматида Россия рубли 5,65 - 5,95 тенге орасида сотилмоқда. Астанада Россия рубли 5,7-5,78 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram