Қозоғистонда доллар 509-516 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 509-516 тенге оралиғида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 10 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 510,08 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,15 тенге. Евро - 539,61 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 510,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 515,1 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 538 – 545 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 509 тенге, сотиб олиш нархи - 516 тенге. Евро 532 тенгедан сотилмоқда, 542 тенгедан сотиб олинади.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,07-5,17 орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 4,07 тенгега пасайиб, 509,525 тенгени ташкил этган эди.