18:23, 16 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 5,81 тенгега қимматлашди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасида (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 5,81 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 455,29 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 16 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 449,17 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,58 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 459,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 461,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 458,5 тенге, сотиб олиш нархи - 462,5 тенге.
Россия рубли 4,75-4,85 тенге орасида сотиллмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова