Қозоғистонда доллар 490-495 тенге орасида сотилмоқда

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 490-495 тенге оралиғида сотилмоқда.

KASEда доллар 2,90 тенгега арзонлашди
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Миллий банкнинг 7 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 492,14 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,01 тенге. Евро - 528,85 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 492,7 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 494,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 527 – 531,5 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 490 тенге, сотиб олиш нархи - 495 тенге. Евро 527 тенгедан сотилмоқда, 533 тенгедан сотиб олинади.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,97-5,07 орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,19 тенгега ошиб, 492,20 тенгени ташкил қилган эди.

Муллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар