Қозоғистонда доллар 477-482 тенге оралиғида сотилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 477-482 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 477 тенге, сотиб олиш курси эса 481,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи – 477 тенге, сотиб олиш нархи – 482 тенге.

22 сентябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 3,30 тенгега ошди, 1 доллар - 481,16 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 23 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 477,73 тенге.

Россия рубли 7,55-7,75 тенге орасида сотилмоқда.




Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram