11:53, 04 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 475-480 тенге оралиғида сотилмоқда

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиш курси – 475 тенге, сотиб олиш курси – 480 тенге. Алматида сотиш нархи – 476,5 тенге, сотиб олиш нархи – 480,5 тенге.
3 октябрь оқшомида бўлиб ўтган савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,96 тенгега пасайиб, 477,19 тенгени ташкил этди.
Миллий банкнинг 4 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 477,25 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,81 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,69 – 4,89 тенге, Астанадаги 4,75 – 4,90 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова