Қозоғистонда доллар 475 – 479 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 475-479 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банкнинг 22 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 475,70 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,18 тенге. Евро – 529,12 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 477,5 тенге, сотиб олиш нархи – 479,7 тенге. Евро 529,5-533 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш курси – 475 тенге, сотиб олиш курси – 479 тенге. Евро 526 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 531 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,15-5,35 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 август кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,02 тенгега пасайиб, 476,60 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова