Қозоғистонда доллар 474-479 тенге оралиғида сотилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 474-479 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султан шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 475 тенге, сотиб олиш курси эса 479 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи – 474 тенге, сотиб олиш нархи – 477,5 тенге.

15 сентябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,76 тенгега ошди, 1 доллар - 474,60 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 16 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 474,19 тенге.

Россия рубли 7,35-7,55 тенге орасида сотилмоқда.



Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар
telegram