10:31, 11 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 472-478 тенге оралиғида сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 472-478 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 472 тенге, сотиб олиш курси эса 477 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматида сотиш нархи – 473,5 тенге, сотиб олиш нархи – 478 тенге.
10 октябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,78 тенгега ошди, 1 доллар – 473,53 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 11 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 473,38
Россия рубли 7,15-7,35 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова