Қозоғистонда доллар 470-475 тенге оралиғида сотилмоқда

ALMATY. Kazinform – Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 470-475 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси - 469 тенге, сотиб олиш курси эса 474 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи – 470 тенге, сотиб олиш нархи - 475 тенге.

2 сентябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,02 тенгега ошиб, 1 доллар - 472,36 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 5 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 472,47 тенге.

Россия рубли 7,25-7,45 тенге орасида сотилмоқда.



Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар