Қозоғистонда доллар 469 – 474 тенге орасида сотилмоқда

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 469-474 тенгега сотилмоқда.

Доллар
Фото: Kazinform

Миллий банкнинг 1 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 471,46 тенге. Россия рублининг ўртача курси - 5,53 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 469-474 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 470,9-471,1 тенге орасида ўзгариб туради.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,27-5,41 тенгега сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 6,20 тенгега ошиб, 471,84 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар