Қозоғистонда доллар 465-471 тенге оралиғида сотилмоқда

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 465-471 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 465,5 тенге, сотиб олиш курси эса 468 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматида сотиш нархи – 467 тенге, сотиб олиш нархи – 471 тенге.

4 ноябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,62 тенгега ошиб, 1 доллар – 464,49 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 7 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 464,45 тенге.

Россия рубли 7,05-7,25 тенге орасида сотилмоқда.



Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар