09:56, 14 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 462-468 тенге оралиғида сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 462-468 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 462,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 467 тенгени ташкил қилмоқда. Алматида сотиш нархи – 463 тенге, сотиб олиш нархи - 468 тенге.
11 ноябр куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 6,78 тенгега пасайиб, 1 доллар - 461,95 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 14 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,01 тенге. Россия рублининг ўртача курси 7,67 тенгени ташкил қилди.
Россия рубли 7,35 - 7,45 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова