Қозоғистонда доллар 462-466 тенге атрофида сотилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 462-466 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 462 тенге, сотиб олиш нархи эса 465 тенгени ташкил қилмоқда. Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 462,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 466 тенге. 19 январ куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,40 тенгега пасайган, 1 доллар – 462,85 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 20 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 462, 77 тенге. Россия рублининг ўртача курси 6,73 тенгени ташкил қилди. Алматида Россия рубли 6,35 - 6,65 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram