Қозоғистонда доллар 461-466 тенге атрофида сотилмоқда

None
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 461-466 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 461,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 464,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 462 тенге, сотиб олиш нархи эса 466 тенге.

11 январ куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,30 тенгега ошиб, 1 доллар – 462,19 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 12 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 462, 20 тенге. Россия рублининг ўртача курси 6,69 тенгени ташкил қилди. Алматида Россия рубли 6,35 - 6,65 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар