Қозоғистонда доллар 461 – 465 тенге орасида сотилмоқда

Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 461-465 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиш курси – 461 тенге, сотиб олиш курси – 465 тенге.

Алматида сотиш нархи – 462,9 тенге, сотиб олиш нархи – 465,7 тенге.

Миллий банкнинг 17 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,55 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,19 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,05 – 5,25 тенге, Астанадаги 5,13 – 5,25 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,11 тенгега пасайиб, 461,53 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар