Қозоғистонда доллар 454-457 тенге оралиғида сотилмоқда

доллар
Фото: Kazinform

Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 454-457 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 454,5 тенге, сотиб олиш нархи – 457,1 тенге.

Астанада сотиш курси – 454 тенге, сотиб олиш курси – 457 тенге.

Миллий банкнинг 29 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 453,64 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,01 тенге.

Алматида Россия рубли 4,93-5,13 тенге, Астанада 4,95-5,05 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 декабрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,85 тенгега пасайиб, 453,69 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар