11:03, 26 Апрель 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 451-456 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 451-456 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 451-455 тенгега сотилмоқда.
Алматида доллар курси 452,5-456 тенге орасида ўзгариб турибди.
25 апрель кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,52 тенгега пасайиб, 454,88 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 26 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 455,04 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 5,59 тенгени ташкил этди.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,45-5,65 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 5,5 – 5,6 тенге оралиғида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова