16:17, 12 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 449 тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Долларнинг тенгега нисбатан курси бироз қимматлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 0,11 тийинга ошди.
Бир АҚШ долларининг ўртача курси 449,74 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 12 апрелдаги расмий курси бўйича 1 доллар 449,53 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 450,79 тенге, сотиб олиш 453,96 тенге.
Нур-Султанда сотиш нархи 449,91 тенге, сотиб олиш нархи - 453,46 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова