10:03, 19 Апрель 2023 | GMT +6
Қозоғистонда доллар 449-454 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 449-454 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 449-453 тенгега сотилмоқда.
Алматида доллар курси 450-454 тенге орасида ўзгариб турибди.
18 апрель кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,43 тенгега ошиб, 451,08 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 19 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 451,00 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 5,53 тенгени ташкил этди.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,45-5,65 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 5,47 – 5,57 тенге оралиғида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова