10:18, 21 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 447-452 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 447-452 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 448– 452 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 447 – 450 тенге орасида ўзгариб турибди.
20 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,93 тенгега кўтарилиб, 448,30 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 19 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 448,30 тенге. Россия рублининг ўртача курси 5,33 тенгени ташкил этди.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,21 – 5,45 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,25 - 5,35 тенге оралиғида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова