Қозоғистонда доллар 447-451 тенге орасида сотилмоқда

None
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 447-451 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 447,5 – 451,5 тенгега сотилмоқда.

Алматида доллар курси 448 – 451,5 тенге орасида ўзгариб турибди.

2 май кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 4,24 тенгега пасайиб, 448, 97 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 3 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 449, 15 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 5,64 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,4 – 5,6 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,47 - 5,57 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар