Қозоғистонда доллар 447 – 451 тенге орасида сотилмоқда

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 447-451 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Миллий банкнинг 14 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,99 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,91 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 447,5 тенге, сотиб олиш нархи – 451,5 тенге.

Алматида сотиш курси – 448,5 тенге, сотиб олиш курси – 451,1 тенге.

Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,87-4,99 оралиғида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,12 тенгега ошиб, 447,92 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар