Қозоғистонда доллар 445-452 тенге орасида сотилмоқда

None
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 445-452 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 445,5 – 449,5 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 448,5 – 452,5 тенге орасида ўзгариб турибди.

16 июнь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,19 тенгега пасайиб, 450,66 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 19 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 450,99 тенге. Россия рублининг ўртача курси 5,40 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,27 – 5,51 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5,28 - 5,38 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар