Қозоғистонда доллар 445-450 тенге орасида сотилмоқда

None
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 445-450 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 445 – 449 тенгега сотилмоқда.

Алматида доллар курси 447,5 – 450,5 тенге орасида ўзгариб турибди.

15 май кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 4,28 тенгега ошиб, 450,53 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 16 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 450, 48 тенге.

Россия рублининг ўртача курси 5,69 тенгени ташкил этди.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,6 – 5,8 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5,57 - 5,67 тенге оралиғида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар