10:00, 18 Июль 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 443 – 449 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 443 – 449 тенге оралиғида сотилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 443,5– 447,5 тенгега сотилмоқда. Алматида доллар курси 445,5 – 449 тенге орасида ўзгариб турибди.
17 июль кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,13 тенгега пасайиб, 446,14 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 18 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 446,34 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова