10:08, 26 Июль 2023 | GMT +6
Қозоғистонда доллар 443 – 448 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 443-448 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 443,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 448 тенгени ташкил қилмоқда. Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 444,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 447,5 тенге.
25 июль куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,23 тенгега пасайиб, 1 доллар - 445,07 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 26 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 445,06 тенге. Россия рублининг ўртача курси 4,94 тенгени ташкил қилди. Алматида Россия рубли 4,81 - 5,03 тенге, Астанада эса қўшни давлат валютаси 4,85 – 4,95 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова