10:03, 24 Июль 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 443 – 447 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 443-447 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 443 тенге, сотиб олиш нархи эса 447 тенгени ташкил қилмоқда. Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 444,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 447,5 тенге. 21 июль куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,90 тенгега ошиб, 1 доллар - 444,88 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 24 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 444,81 тенге. Россия рублининг ўртача курси 4,92 тенгени ташкил қилди. Алматида Россия рубли 4,81 - 5,03 тенге, Астанада эса қўшни давлат валютаси 4,83 – 4,93 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова