10:49, 20 Июль 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 441 – 446 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 441-446 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 441 тенге, сотиб олиш нархи эса 445 тенгени ташкил қилмоқда.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 443,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 446,5 тенге.
19 июль куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,25 тенгега пасайиб, 1 доллар - 442,87 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 20 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 442,68 тенге.
Россия рублининг ўртача курси 4,86 тенгени ташкил қилди.
Алматида Россия рубли 4,83 - 5,05 тенге, Астанада эса қўшни давлат валютаси 4,78 – 4,88 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова