Қозоғистонда доллар 3 тенгега арзонлашди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдоларда 1 доллар 3,01 тенгега арзонлаб, 445,82 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 28 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 449,14 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 445 тенге, сотиб олиш курси эса 448,5 тенгени ташкил қилмоқда. Астанада сотиш нархи - 444 тенге, сотиб олиш нархи эса 447 тенге.

Алматида Россия рубли 5,8 – 6,05 тенге орасида сотилмоқда. Астанада Россия рубли 5,88-5,93 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram