Қозоғистонда доллар 2 тенгега арзонлашди

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Кундузги савдо маълумотларига кўра, доллар курси 2,21 тенгега пасайган, 1 доллар эса 459,74 тенгега тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 14 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,01 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 463,5 тенге, сотиб олиш курси эса 468 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 463 тенге, сотиб олиш нархи - 466 тенге.

Россия рубли 7,36 - 7,46 тенге орасида сотилмоқда.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 14 ноябр куни Россия рублининг ўртача курси 7,67 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар