11:30, 22 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда DiDi такси хизмати ёпилади
NUR-SULTAN. Кazinform – 4 мартдан бошлаб Қозоғистонда DiDi таксилари ўз фаолиятини тўхтатади, деб хабар беради Кazinform.

DiDi компанияси 2022 йил 4 мартдан бошлаб мамлакатдаги фаолиятини тўхтатишини айтган компаниянинг Facebook даги саҳифасида.
Йўловчилар ва ҳайдовчилар 4 мартгача одатдагидек DiDi такси хизматидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
«Хизматимиз ишга туширилгандан бери бизни қўллаб-қувватлаган барча ҳайдовчи ва йўловчиларга миннатдорчилик билдирамиз. 4 мартгача DiDi одатдагидек ишлайди», — дейилади такси хизмати баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, DiDi такси, автомашиналарни алмашиш ва ҳайдаш хизматларини кўрсатувчи Хитой конгломератидир.
Компания 2012 йилда Пекинда ташкил этилган.
Ҳозирда компания Европа, Осиё, Австралия ва Лотин Америкасидаги миллионлаб одамларга хизмат кўрсатмоқда.