Қозоғистонда деҳқонларга бериладиган бюджет кредитлари икки баравар ошиши мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда экин экиш ва ўрим-йиғим учун ажратиладиган бюджет кредитлари миқдорини икки баравар ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

– Жорий йилда Аграр-кредит корпорацияси орқали баҳорги экиш ва ҳосил йиғим-терим ишларига 70 миллиард тенге миқдоридаги бюджет кредити ажратилди. Бугунги кунга қадар «Кең Дала» дастури бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан 77,6 миллиард тенгелик 2673 та ариза расман қабул қилинган. Жумладан:

- 24,1 миллиард тенгега қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг 720 аризаси молиялаштирилди;

- 40,4 миллиард тенгега қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг 1748 аризаси маъқулланди:

- 13,1 млрд 205 та қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг аризалари кўриб чиқилмоқда», — деди вазирлик вакили.

Унга кўра, ҳозирда вазирлик баҳорги экиш ва ҳосил йиғим-терим ишларини молиялаштиришни қўшимча 70 миллиард тенгега ошириш, буджет кредитларини 140 миллиард тенгега ошириш устида ишламоқда.

«Шу билан бирга, 70 миллиард тенге миқдорида қўшимча маблағлар ажратилиши билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини арзон кредитлар билан қамраб олиш кўпайтирилади. Бу қўшимча 1300 га яқин лойиҳани молиялаштириш имконини беради», - деди Айдарбек Сапаров.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар