Қозоғистонда даволаш протоколига коронавирусга қарши янги препарат киритилиши мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform – Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги клиник протоколга янги коронавирусга қарши препаратини киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори сиёсати бошқармаси бошлиғи Бауржан Жусипов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Дунёда КВИни даволаш учун ишлатиладиган бир қанча дори воситалари мавжуд. Аммо бу дорилар тадқиқотнинг якуний босқичидан ўтмаган. Бироқ, бир қатор мамлакатлар фавқулодда вазиятларда баъзи дори воситаларидан фойдаланишни тавсия қилади. Бизнинг клиник протокол ишлаб чиқувчиларимиз ушбу йўналишда фаол ишламоқда. Тез орада иш натижаларини эълон қиламиз. Бу бир ой ичида маълум бўлади», — деди Бауржан Жусипов.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Марказий коммуникациялар хизмати майдонида мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Брифингда маълум бўлишича, июл ойи бошидан бери 3 нафар қозоғистонлик коронавирусдан вафот этган.

Бундан ташқари, ҳозирда дунёда Омикрон штамми кучайиб бораётгани хабар қилинган.

Шунингдек, мамлакат Pfizer вакцинасининг 300 000 дозасини сотиб олиш бўйича шартнома тузмоқда.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар