Қозоғистонда давлат тасарруфидаги 33 та объект сотувга қўйилди

ASTANА. Каzinform - Январь-июнь ойларида 369 та давлат тасарруфидаги объект 306 миллиард тенгега сотилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
None

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев Һукуматнинг бугунги йиғилишида маълум қилди.

«2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш комплекс режасида 658 та объектни сотиш кўзда тутилган. Йил бошидан буён 6 ой ичида 306 миллиард тенгега 369 та объект сотилиб, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ишончли бошқарувга топширилди. Яна 33 та объект сотувга қўйилди», — деди Молия вазири.

Е. Жамаубаевнинг сўзларига кўра, 64 та объект қайта ташкил этиш ва тугатиш учун тақдим этилган.

Яна 192 объект сотувга тайёрланмоқда.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар