Қозоғистонда давлат коллежлари 100 фоиз корхоналар ҳомийлигига олинди

«Президентнинг топшириғига кўра, вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда корхоналарнинг талабларидан келиб чиқиб, кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйдик. Бундай грантнинг асосий фарқи шундаки, давлат мутахассисни текин тайёрлайди, корхоналар эса иш билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. 10 000 та махсус грантлар биринчи марта ажратилди. Кадрлар сифатини ошириш мақсадида коллежларга иш берувчилар билан ҳамкорликда таълим дастурлари ва ўқиш муддатларини ўзгартириш бўйича академик автономиялар берилди. Давлат коллежлари 100 фоиз корхоналар ҳомийлигида», – деди вазир.
У таъкидлаганидек, коллежларга ўқишга қабул қилишда бир қатор янгиликлар жорий этилган. Биз талабалар учун мутахассислик танлашда профессионал диагностикани жорий қилдик, натижада абитуриентларга мутахассислик танлаш бўйича тавсиялар берилади. Давлат буюртмасини талабалар ўртасида тақсимлаш жараёни автоматлаштирилди. Кириш имтиҳонлари олиб ташланди.
«Давлат томонидан кўрсатилаётган улкан кўмак билан «Ёш мутахассис» лойиҳаси асосида 180 та коллеж замонавий лабораториялар билан жиҳозланиб, уларнинг ўқув дастурлари ҳам янгиланиб, сифатли кадрлар тайёрлашга янги суръат бағишланди», – дейди у.