Қозоғистонда давлат ижарага олинган уй-жой нархининг 50 фоизини қоплайди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонликлар ижарага олган уй-жой нархининг ярми давлат томонидан қопланади. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

Вазирлик ижара ҳақини тўлаш механизмини ишлаб чиқди. Мақсадли уй-жой ёрдами «Ижарага олиш нархининг 50 фоизи давлат томонидан, қолган 50 фоизи ижарачи томонидан тўланади» тамойили асосида амалга оширилади.

Бундай тўловлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида навбатда турган фуқароларга берилади ва уларнинг даромадлари яшаш минимумининг 1 бараваридан ошмаслиги керак.

«Бугунги кунда мамлакатимизда 70 минг шундай инсон бор. Улар: кўп болали оилалар, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар. Ушбу тоифадаги фуқароларга ижарага бериладиган уй-жой нархининг ярмини белгилаш режалаштирилган. Оператор сифатида «Otbasy Bank»ни белгилаш таклиф этилди.

Ариза берувчиларга қуйидаги асосий талаблар қўйилади:

1) Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлиши;

2) ҳар бир оила аъзосининг (фуқаронинг) охирги 6 (олти) ойдаги жами даромади тегишли молия йили учун республика бюджети тўғрисидаги қонунда белгиланган яшаш минимумининг 1 бараваридан ошмаса;

3) «Уй-жой тўғрисида»ги қонунга мувофиқ уй-жойга муҳтожлар рўйхатидан ўтиш ва уй-жойга муҳтож мақомини олиш;

4) уй-жой мулкдори ва ижарачиси ўртасида шартнома мавжудлиги, шунингдек ҳуқуқий кадастрда рўйхатга олинган бўлиши.

Сўнгги хабарлар