Қозоғистонда давлат божининг янги тури жорий этилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикасининг Солиқ кодексига 2022 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистон Республикасининг Маъмурий процедуравий-процессуал кодексига асосан ариза бериш учун давлат божининг янги тури жорий этилди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси хабар беради.
None
None

Ўзгартиришларга кўра, агар даъвогар Қозоғистон Республикасининг Маъмурий процедуравий-процессуал кодексига асосан даъво аризаси билан мурожаат қилган бўлса, ариза берувчи махсус даъволарни кўриб чиқиш, аризаларга(шикоятларга) мувофиқ даъво бўйича алоҳида иш юритиш учун 0,5 БҲМ миқдорида давлат божи тўлаши шарт(2022 йилда 1532 тенге).

Манфаатлари судда кўриб чиқиладиган ариза берувчилар давлат божини тўловчилар ҳисобланади.

Ариза берувчилар ариза топширишдан олдин давлат божини тўлашлари керак.

Аризаларни (шикоятларни) кўриб чиқадиган судлар ваколатли органлардир.


Сўнгги хабарлар