Қозоғистонда Daryn HUB илмий-тадқиқот маркази очилади

«Яна бир лойиҳа – Daryn HUB илмий-тадқиқот марказининг очилиши. Мазкур марказнинг очилиши терма жамоаларни йирик халқаро олимпиадаларга юқори савияда тайёрлаш имконини беради. Шунингдек, марказда иқтидорли болалар иштирокида илмий-амалий ишлар олиб борилади. Бундан ташқари, ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари билан ишлаш доирасида аккредитация тизимини йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз», — деди Ануар Унайбеков Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлигида бўлиб ўтган аппарат йиғилишида.
Бундан ташқари, муассаса раҳбари «Дарын» марказининг 25 йиллиги муносабати билан Қозоғистон олимпиячилари паради ўтказилишини таъкидлади.
«Маркетинг ишлари доирасида биз халқаро олимпиада ғолибларининг суратларини пойтахтнинг марказий боғидаги Атирау кўпригига жойлаштиришга рухсат олдик. Тез орада иқтидорли фарзандларимиз суратлари жойлаштирилади. Худди шундай, сўнгги 30 йил ичида республика ва халқаро олимпиада совриндорлари сони қанчалик кўпайганини ҳисоблаб чиқдик», - дейди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу