Қозоғистонда дарсликларининг 100 фоизи рақамли форматга ўтказилди

китоб
Фото: Виктор Федюнин / МИА «Казинформ»

ASTANA. Kazinform – Таълим-маориф вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Қозоғистон мактаб дарсликларини рақамли форматга ўтказиш 100 фоизни ташкил этмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги вазирликга таяниб.

Китоблар давлат экспертизасидан ўтган ва ўқув-услубий мажмуалар рўйхатига киритилган. Рақамли дарсликлар мамлакатдаги 13 та нашриётнинг 11 платформасида ишлаб чиқилмоқда.

– Фанларни ўқитишга инновацион ёндашувларни жорий этиш мақсадида ўқитувчилар томонидан улардан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилди. Ўқитувчилар замонавий рақамли технологиялар, онлайн-коммуникациялар, дифференциаллаштириш ва индивидуаллаштиришдан фойдаланган ҳолда дарслар ўтказмоқда, шунингдек, онлайн-ресурслардан фойдаланиш бўйича билимларни оширмоқда», - деди Таълим сифатини таъминлаш қўмитаси раиси ўринбосари Майра Мелдебекова.

Бундан ташқари, вазирлик робототехника, STEM, кимё, физика, биология фанлари бўйича 1345 та замонавий ўқув хоналарини очиш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди. Йил охиригача 20 та ҳудуддаги 1072 мактаб замонавий синф хоналари билан жиҳозланади.

Сўнгги хабарлар