Қозоғистонда дам олиш кунлари ёмғир, қор ёғади ва совуқ бўлади

ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” 5-7 сентябрь кунлари Қозоғистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Об-ҳаво
Фото: pixabay.com

Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади.

— жанубий ҳудудларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади: 7 сентябрь куни республиканинг шимоли, жануби ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши, шарқи ва жануби-шарқининг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик(ёмғир, қор) кутилади. Хабарда айтилишича, фақат мамлакат ғарбида шимоли-ғарбий антициклон таъсирида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, - дейилади хабарда.

Қозоғистонда кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб шимолий, шарқий ва марказий вилоятларда туман тушиши мумкин. 7 сентябрь куни шимол, шарқ ва марказда, 8 сентябрь куни Қостанай вилоятида, мамлакат жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда тупроқ юзасидаги ҳаво қатламида 3 даражагача совуқ бўлади.

Сўнгги хабарлар