Қозоғистонда CNN ваколатхонасини очиши мумкин

ASTANA. Kazinform – «Хабар» агентлиги бошқаруви раиси Берик Вали АҚШнинг CNN International Commercial компаниясининг стратегик ҳамкорлик бўйича вице-президенти Константинос Ойкономоу, шунингдек, контентни сотиш ва лицензиялаш департаменти директори Валид Чамак билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.
None
Фото: depositphotos.com

«Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жаҳон тележурналистикаси тенденциялари, янги технологиялар юзасидан фикр алмашдик. Костас Ойконому CNN телекомпанияси Марказий Осиё, жумладан, биринчи навбатда Қозоғистон медиа ресурслари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини айтди», - деб ёзди Берик Вали ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, CNN тренинглар ташкил этиш, эксклюзив маълумотлар алмашиш, Қозоғистонда CNN ваколатхонасини очиш каби таклифлар билан чиққан.

«Ўз томонимиздан биз улар томонидан таклиф этилаётган хизматларни фарқлаш ва агентлик манфаатига мос лойиҳаларни биргаликда кўриб чиқишга келишиб олдик», – дейди «Хабар» раҳбари.


Сўнгги хабарлар