Қозоғистонда чорва моллари бош сони ошди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 2010 йилда 344,1 минг бош наслли қорамол рўйхатга олинган бўлса, 2022 йилда уларнинг сони 1128,6 минг бошга ошган. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– 137,2 минг бош сут йўналишли, 153,1 минг бош сут ва гўшт йўналишидаги, 838,6 минг бош гўштли қорамоллар ҳисобга олинди. Асосан қозоқи оқ бош зоти, голштейн зоти, герефорд зоти ва бошқалар етиштирилади. Чорвачиликни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, 2022 йилда гўшт-сутчиликни ривожлантириш учун 60 миллиард тенге, 2023 йилда эса 70 миллиарддан ортиқ маблагʻ йўналтирилди, - дея маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги чорвачиликни ривожлантириш, чорвачилик маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашни субсидиялаш тамойилларига кўра, чорвачиликни қўллаб-қувватлаш учун бир неча турдаги субсидиялар мавжудлигини тушунтирди. Масалан, МДҲ давлатларидан наслдор қорамол сотиб олиш учун 225 минг тенге, Австралия, Шимолий ва Жанубий Америка ва Европа давлатларидан олиб келинган ва сотиб олинган қорамоллар учун 300 минг тенге тўлов назарда тутилган.