Қозоғистонда чет эллик талабалар сонининг кўпайиши кутилмоқда

ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова мамлакатдаги таълим миграцияси ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Давлат раҳбари Қозоғистонни академик ҳаракатчанлик ва етакчи олим ва мутахассисларни жалб этиш бўйича минтақавий марказ сифатида намоён этиш йўналишини белгилаб берди. Шу мақсадда замонавий кампус ва илмий лабораторияларга эга тармоққа оид олий таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда», — деди Тамара Дуйсенова Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, шу икки йил давомида Қозоғистон олий таълим муассасалари негизида 6 та хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилган.

«Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилда талабалар умумий сонида хорижлик талабалар улуши 4,1 фоиздан 4,4 фоизга ошади», – дея қўшимча қилди Т.Дуйсенова.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар