Қозоғистонда чет эллик сайёҳларга QR-кодли карталар берилади
ASTANA. Kazinform - Чет элликлар Қозоғистонга киргач, кўп тилли порталга олиб борадиган QR-кодли карта берилади. Бу ерда сайёҳлар мамлакатда хавфсиз қолиш бўйича тавсиялар олишлари мумкин, дея хабар беради Kazinform агентлиги Рolisiaга таяниб.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, Қозоғистонга келаётган сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ишлари давом этмоқда. Эндиликда ҳар бир чет эл фуқароси мамлакатга кираётганда, жумладан, чегара назоратидан ўтишда SafeTravel.kz электрон кўп тилли порталига олиб борувчи QR-кодли махсус картани олиши мумкин.
Порталда туристларнинг Қозоғистонда хавфсиз қолишлари учун зарур маълумотлар ва тавсиялар, шунингдек, фойдали мобиль иловаларни юклаб олиш учун ҳаволалар тақдим этилган.
Пойтахт халқаро аэропортида хорижлик меҳмонларга QR-кодли илк карталар топширила бошланди.
SafeTravel.kz сайтида мавжуд:
- Полиция билан тезкор алоқа учун, шу жумладан “SOS” функцияси орқали “102” мобиль иловаси;
- Миграция қонунчилигига риоя қилиш бўйича эслатма;
- Оммабоп иловаларга ҳаволалар билан мезбон шаҳар харитаси;
- Расмий таксилар ва онлайн хизматлар рўйхати;
- Расмий веб-сайтларига ҳаволалар билан алоқа операторлари рўйхати;
- Ҳар хил ҳодисаларда ҳаракатлар алгоритмлари;
- Бошқа фавқулодда хизматларнинг алоқалари - тез ёрдам, ёнғин бўлими, ягона қутқарув хизмати мавжуд.
Тизимнинг ишга туширилиши нафақат сайёҳларни ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, балки Қозоғистонга саёҳат ва сармоя киритиш учун истиқболли йўналиш сифатидаги ишончни оширишга қаратилган.