Қозоғистонда чет эллик сайёҳларни солиқдан озод этувчи пилот лойиҳа муддати 2024 йилгача узайтирилди

Туризмни ривожлантириш мақсадида Давлат даромадлари қўмитаси туристларга (хорижий фуқароларга) товарларни ЕОИИ божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтаришга қаратилган «Tax Free» пилот лойиҳасини амалга оширяпти.
Шу билан бирга, чет эл фуқароси олиб юрган товарларни сотиб олиш нархи 20 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичларидан ошиши керак.
Молия вазирининг 27 июндаги 710-сон буйруғига асосан синов лойиҳасини амалга ошириш муддати 2023 йил 30 июндан 2024 йил 31 декабргача узайтирилди.
Энди синов лойиҳаси Чимкентда амалга оширилади.
Ўзгартиришлар киритилгунга қадар пилот лойиҳани амалга ошириш муддати жорий йилнинг 30 июнигача чекланиб, Астана, Алмати ва Туркистон шаҳарларида жойлашган савдо субъектларига нисбатан қўлланилган.
Буйруқ Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлигида 2023 йил 29 июнда 32935-сон билан рўйхатга олинган ва биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн календар кун ўтгач амалга киритилади.