Қозоғистонда чегара яқинида яшовчи аҳолига қўшимча устама тўлаш масаласи ўрганилади

None
ASTANА. Кazinform - «2023-2027 йилларда қишлоқни ривожлантириш концепцияси» чегарага яқин аҳоли пунктлари аҳолисига қўшимча устама тўлаш масаласини ўз ичига олиши мумкин. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Бауржан Омарбеков Кazinform саволига берган жавобида маълум қилди.

– Шу кунга қадар «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» Миллий лойиҳасига киритилган «Овул – мамлакат бешиги» лойиҳаси доирасида чегарага яқин ҳудудларни ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Айни пайтда «2023-2027 йилларда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепцияси» лойиҳасига киритилган.

Мазкур концепция доирасида чегарага яқин ҳудудларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бу ҳаётни таъминловчи инфратузилмани устувор молиялаштириш; Собиқ қишлоқ туманлари (Катонқарағай, Улкен Нарин, Куршим, Марқакўл ва бошқалар) мақомини тиклаш, шунингдек, маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, шу жумладан иш ҳақи ва бошқа ижтимоий нафақалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш билан боғлиқ масалалар қамраб олинади», - дейилади вазирлик жавобида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram