Қозоғистонда Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказишга тайёргарлик бошланди

None
Фото: primeminister.kz
ASTANA. Kazinform - 8-15 сентябр кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик кўриш масалалари Бош вазир ўринбосари Алтай Кўлгинов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда муҳокама қилинди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Бош вазири матбуот хизматига таяниб.

Давлат раҳбари мамлакат учун муҳим воқеани юқори савияда ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг ўйинларга мезбонлик қилиш ҳақидаги аризаси туркий ҳамжамият томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланган.

photo

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида ҳаттоки анъанавий кўчманчи бўлмаган мамлакатлардан ҳам жамоалар иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақалар қозоқ миллий спорт турлари: қозоқ кураши, кўпкари, сайёдчилик, ошиқ отиш, ағдаришмоқ, тўғизқумалақ ва бошқа хорижий мамлакатларда тарқалганг, аммо илдизлари умумий бўлган бошқа кўплаб спорт турлари бўйича ўтказилади.

photo

Спорт мусобақаларининг асосий ташкилотчиси Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳисобланади. Қозоғистон Республикаси Миллий спорт турлари ассоциацияси катта ёрдам бермоқда.

«V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари юқори ташкилий савияда ўтиши учун ҳозирданоқ тайёргарликни бошлаш зарур. Мамлакатимизда спортнинг миллий турларига алоҳида эътибор қаратилиб, давлатимиз томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. Бу борада кўчманчилар ўйинлари қозоғистонликларда катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. Нафақат спорт маҳоратини, балки очиқлик ва меҳмондўстликни намоён этиш, аждодларимизнинг бой маданий меросини баҳам кўриш имконияти ҳам катта аҳамиятга эга», — деди Алтай Кўлгинов.

photo

Йиғилиш якунида Бош вазир ўринбосари масъул вазирликларга яқин вақт ичида ўйинларни ўтказиш бўйича ижтимоий дирекциянинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини белгилаш, Ҳаракат дастури ва республика ташкилий қўмитаси таркибини тасдиқлаш учун киритиш бўйича топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар
telegram